Login

usercockpit

Футбол дўстлик учун

“Футбол дўстлик учун” халқаро болалар ижтимоий дастури ФИФА ва Футбол бўйича 2018 жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори “Газпром” ОАЖ томонидан “Газпром-болалар учун” глобал ижтимоий дастури доирасида амалга оширилмоқда.

“Футбол дўстлик учун” дастури болалар футболини ривожлантириш, ёшлар спорти ва соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга, ҳар хил мамлакатларнинг болалари ўртасида толерантликни тарбиялаш ва дўстликни илгари суришга қаратилган. Дастурнинг муҳим қадриятлари: дўстлик, тенглик, одиллик, соғлиқ, тинчлик, фидокорлик, ғалаба, анъаналар ва шон-шараф. Дастур етакчи глобал ва миллий ОАВ, жамоатчилик ташкилотлари, машҳур артистлар ва футбол юлдузларининг йил сайин кенгайиб бораётган қўллаб-қувватлашига сазовор бўлмоқда. Бутун дунё бўйича қарийб 400 000 нафар инсон дастурнинг маслакдошлари бўлиб ҳисобланишади.

“Футбол дўстлик учун” халқаро болалар форуми дастурнинг муҳим тадбири бўлиб ҳисобланади, унда ҳар хил мамлакатлардан келган 12 ёшли истеъдодли футбол ўйинчилари тўпланадилар. Ўғил ва қиз болалар, шу жумладан имкониятлари чекланган, лекин футбол ўйнай оладиган болалар дастурни амалга ошириш доирасида муҳим аҳамиятга эга умуминсоний қадриятларни фаол равишда илгари сурадилар. “Футбол дўстлик учун” дастури бутун жаҳон бўйлаб дастурнинг қадриятларини самарали тарзда илгари суриш шаклларига ёш вакилларни ўргатиш бўйича глобал майдонча сифатида фаол ривожлантирилмоқда.

2017 йилда дастурда Европа, Осиё, Африка, Шимолий ва Жанубий Американинг 64 мамлакати: Озарбайжон, Жазоир, Аргентина, Арманистон, Бангладеш, Белоруссия, Бельгия, Болгария, Боливия, Бразилия, Буюк Британия, Венгрия, Венесуэла, Вьетнам, Гана, Германия, Греция, Дания, Миср, Ҳиндистон, Ироқ, Эрон, Исландия, Испания, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Корея, Латвия, Ливия, Литва, Македония, Мексика, Мозамбик, Нидерландия, Норвегия, Покистон, Польша, Португалия, Россия, Руминия, Сербия, Словакия, Словения, Сурия, АҚШ, Тожикистон, Танзания, Тайвань, Туркманистон, Туркия, Украина, Уругвай, Ўзбекистон, Финляндия, Франция, Хорватия, Чехия, Швейцария, Эстония, Япония, ЖАР мамлакатларидан ёш футболчилар иштирок этадилар. 

Дастур расман очиқ деб эълон қилинадиган 16 март кунига белгиланган очиқ қуръа ташлаш доирасида 64 нафар ёш футболчи тасодифий тарзда 8 та халқаро аралаш Дўстлик терма командаларига бирлашадилар. Очиқ қуръа ташланганидан кейин 64 мамлакатда “Дўстлик эстафетаси” старт олади, унинг доирасида миллий миқёсда ёш вакилларни саралаш ўтказилади.

Бешинчи (юбилей) “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар форуми Санкт-Петербургда 2017 йилнинг 26 июн кунидан 3 июл кунигача бўлиб ўтади. Форумнинг меҳмонлари 8 та Дўстлик Терма командалари орасида ўтказиладиган “Футбол дўстлик учун” 2017 Халқаро Чемпионатида иштирок этадилар, унда командалар турнирда биринчи ўринни эгаллаш учун мусобақалашадилар. 

Форумнинг барча тадбирлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади. Ҳар йили Форумга иштирокчи-мамлакатларнинг етакчи нашрларининг профессионал журналистлари, шунингдек ўз мамлакатларининг ёш вакилларига ҳамроҳлик қилувчи ёш журналистлар келадилар. Дастур доирасида ёш журналистлар учун Халқаро болалар матбуот-маркази ташкиллаштирилган, унинг вазифаси дастурнинг барча фаоллиятларини маҳаллий ва глобал миқёсда ёритиш бўлиб ҳисобланади.


Форум барча иштирокчиларнинг ФИФА 2017 Конфедерациялар Кубоги финалида қатнашиши билан поёнига етади.

2014 йилдан буён ҳар йили “Футбол дўстлик учун” дастури доирасида 25 апрел куни Халқаро футбол ва дўстлик куни нишонланиб келмоқда. Бу кун дастурда иштирок этувчи барча мамлакатлар дўстлик матчларини ўтказадилар, матчлар дастурнинг расмий нишони, толерантлик, тенглик ва соғлом турмуш тарзининг белгиси - Дўстлик билагузукларини айирбошлаш билан бошланади. Халқаро футбол ва дўстлик кунини машҳур спортчилар, маданият арбоблари, журналистлар ва ҳокимият вакиллари қўллаб-қувватламоқдалар.

Форум доирасида махсус мукофот – “Тўққиз қадрият” кубоги топширилади. Хайрия фаолияти, социал ташаббуслар ва жамият равнақи учун амалга оширилган бошқа лойиҳалар орқали “Футбол дўстлик учун” дастурининг тўққизта қадриятига содиқлигини ҳаммадан кўра кўпроқ намойиш этган профессионал футбол клубларидан бири мана шу соврин билан мукофотланади. “Тўққиз қадрият” кубогининг ноёблиги шунда-ки, ғолибларни “Футбол дўстлик учун” дастурининг иштирокчилари бўлган болалар аниқлайдилар.

 

Дастурнинг тарихи

 
Биринчи Форум 2013 йил 25 май куни Лондонда бўлиб ўтди ва 8 Европа мамлакатларининг ёш спортчиларини тўплади (Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Греция, Россия, Сербия ва Словения). Форум иштирокчилари очиқ мактуб тайёрладилар, улар унда дастурнинг муҳим қадриятлари: дўстлик, тенглик, одиллик, соғлиқ, тинчлик, фидокорлик, ғалаба ва анъаналарни таърифлаб бердилар. Мамлакатларнинг вакиллари ва дастурнинг глобал элчиси Франц Беккенбауэр имзолаган бу мактуб, кейин халқаро спорт ташкилотларининг раҳбарларига жўнатилди.

Иккинчи Форум ўз жўғрофиясини икки ҳисса кўпайтириб, қуйидаги 16 мамлакатдан ёш футболчиларни бирлаштирди: Белорусия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Италия, Нидерландия, Польша, Португалия, Россия, Сербия, Словения, Туркия, Украина, Франция ва Хорватия. Форум 2014 йилнинг 23-25 май кунлари Лиссабонда бўлиб ўтди ва “Футбол дўстлик учун” халқаро ҳаракатининг йўлбошчисини сайлаш билан тамомланди. Форумга таклиф этилган барча спортчилар иштирок этган овоз бериш натижаларига кўра Португалиялик Филипе Суарес келгуси йил учун ҳаракат йўлбошчиси ва дастурнинг муҳим қадриятларини тарқатувчи этиб сайланди.

Форум доирасида шунингдек илк маротаба кўча футболи бўйича Халқаро турнир ўтказилди. Португалиянинг “Бенфика” командаси турнирнинг ғолиби бўлди, Сербиянинг “Црвена звезда” командаси иккинчи ўринни эгаллади ва пешқадамлар учлигини Россия терма командаси бекитди.

2015 йилнинг 4-7 июн кунлари Берлинда бўлиб ўтган Учинчи “Футбол дўстлик учун” Халқаро болалар форуми Европа ва Осиёнинг қуйидаги 24 мамлакатидан вакилларни олқишлади: Австрия, Белорусия, Бельгия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Нидерландия, Польша, Россия, Сербия, Словакия, Словения, Туркия, Украина, Франция, Хорватия, Чехия, Швейцария, Япония. Осиё мамлакатларидан келган иштирокчилар дастурга тўққизинчи муҳим қадрият- шон-шарафни киритдилар.

Берлиндаги Форумда биринчи марта махсус мукофот- “Тўққиз қадрият” кубоги тақдим этилди. “Барселона” ФК ғолиб бўлди. “Барселона” ФК учун овоз берган болалар, клубнинг ёшлар футболини қўллаб-қувватлаши ва ривожлантириш бўйича ташаббусларини юксак баҳоладилар, шунингдек “Барселона” ФК нинг ривожланиб келаётган мамлакатларнинг ёш футболчиларига кўмагини ҳам қайд этиб ўтдилар.

Тўртинчи “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар форуми 2016 йилнинг 26-29 май кунлари Миланда бўлиб ўтди. Форум меҳмонлари 32 иштирокчи-мамлакатдан командалар ўртасида кўча футболи бўйича Халқаро турнирда иштирок этдилар, шунингдек бошқа мамлакатлардан келган ўз тенгдошлари ва жаҳон футболининг юлдузлари, шу жумладан дастур элчиси Франц Беккенбауэр билан мулоқотда бўлиш имкониятига мушарраф бўлдилар. Форум доирасида “Тўққиз қадрият” кубоги “Бавария” ФК га топширилди. Шунингдек 2016 йилда “Футбол дўстлик учун” дастурининг Тўртинчи мавсуми доирасида Сурияни ифода қилган “АЛЬ-ВАХДА” командаси “Тўққиз қадрият” кубогининг соҳибига айланди. Кубокни топшириш маросими Сурия, Дамашқда “Уч кун урушсиз” ҳужжатли фильмининг очиқ премьераси доирасида бўлиб ўтди. “АЛЬ-ВАХДА” командасининг футболчилари бу мукофотга “Футбол дўстлик учун” дастурининг қадриятларига содиқликлари ва ғалаба учун намойиш этган иродалари эвазига сазовор бўлдилар.

GLOBAL MEDIA PARTNER

GENERAL MEDIA PARTNER

SPECIAL LANGUAGE PARTNER

LOCAL MEDIA PARTNER

This website uses cookies to enhance usage, for web analysis, advertising purposes and to integrate social media. You hereby give consent for this website or third-party suppliers to place cookies on your device. For more information please see our privacy policy