Login

usercockpit

Дўстлик билагузуги

Дўстлик билагузуги – бу “Футбол дўстлик учун” дастурининг расмий рамзи, толерантлик, тенглик ва соғлом турмуш тарзининг белгиси. Билагузук 2014 йилда таъсис этилган ва ўзида иккита оддий кўк ва яшил ипларни намоён этади.

Кўк ранг очиқ, булутсиз осмон, ҳамма учун ягона ва ҳар биримиз учун жонажон, аслида ҳам қандай бўлиши лозим бўлса шундай -тинч ва осуда осмонни ифодалайди. Яшил ранг – бу ҳеч ўзгармас ва ёши, жинси ва ижтимоий мақомидан қатъи назар дунёнинг исталган мамлакатида ҳамма ва ҳар ким учун баравар футбол майдонининг ранги.

“Футбол дўстлик учун” дастурининг иштирокчилари дўстлик футбол матчлари ва дастурнинг бошқа тадбирлари бошланишидан олдин дўстлик Билагузукларини айирбошлайдилар. Дўстлик Билагузугини боғлаш иштирокчиларнинг дўст бўлишга тайёр эканлиги ва дастурнинг энг муҳим қадриятлари – толерантлик ҳамда ҳар хил мамлакатларнинг вакиллари орасидаги дўстликни қўллаб-қувватлашни ифодалайди.

“Футбол дўстлик учун” ҳаракатининг элчилари сифатида иштирокчи-болалар шунингдек дўстлик Билагузукларини машҳур маданият ва спорт арбоблари, журналистлар ва ҳокимият вакилларига туҳфа қилишади. Шундай қилиб дўстлик Билагузуги дастурнинг қадриятларини илгари суришга ва “Футбол дўстлик учун” ҳаракатининг янги тарафдорларини жалб этишга ёрдам беради.

GLOBAL MEDIA PARTNER

GENERAL MEDIA PARTNER

SPECIAL LANGUAGE PARTNER

LOCAL MEDIA PARTNER

This website uses cookies to enhance usage, for web analysis, advertising purposes and to integrate social media. You hereby give consent for this website or third-party suppliers to place cookies on your device. For more information please see our privacy policy