Login

usercockpit

64 мамлакатдан келган болалар дўстлик учун футбол уйнашди 

01.07.2017 Санкт-Петербург. Санкт-Петербургда «Газпром» ОАЖнинг "Футбол дўстлик учун" ижтимоий лоийҳаси бешинчи мавсуми доирасида футбол дўстлик учун чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионат ўз байроғи остида ёш футболчиларни - 64 мамлакатдан келган дастур элчиларни бирлаштирди. 12 ёшли болалар ва қизлар 8 халқаро Дўстлик терма жамоаларига бирлаштирилди. Дўстлик тренерлик лавозимини лойиҳанинг олдинги мавсумлари қатнашчилари ичидан танланган ёш тренерлар эгаллашди. 

Ёш футболчилар 27 июндан 29 июнгача ёш тренерлар бошчилигида ва таниқли футболчилар назорати остида ўргатувчи йиғинларда қатнашишди, бу йиғинлар спортчиларга футбол газонида ўзаро муносабатларни яхшилашга, жамоавий тактикани ишлаб чиқишга ва жамоадошлар билан яқинроқ танишишга ёрдам берди.

1 июлда "Футбол дўстлик учун" Ёшлар Халқаро Лоийҳасининг бешинчи мавсуми ёш футболчилари терма жамоалари таркибида футбол майдонининг яшил газонида учрашишди ва ўзларининг мисолида жинсга, жисмоний имкониятларга ва ирқга боғлиқ бўлмаган ҳолда дўст бўлиш мумкинлигини исботлашди.

"Менга бу ерда бўлиш жуда ёқади, биринчи марта мен ўйинчи эдим, бу мавсумда ёш тренер ролини бажаряпман. Бу янги лавозим анча мураккаб экан, жамоамнинг ҳамма ўйинчиларига ўрнак ва уларнинг лидери бўлишим керак. Ишончим комилки, келажакда мен ўзимни спортда тренер сифатида ўз имкониятларимни рўёбга чиқаришим мумкин, лекин ҳозир менинг орзуим - профессионал футболчи бўлиш" - деб ўз фикрлари билан ўртоқлашди Эмеке Хенсен (16 ёш, Голландия), ягона қиз - ёш тренер. 

Энг муҳим инсоний қадриятларига садоқати шиори остида ўтказилаётган футбол мусобақаси бошланишидан олдин аравачаларда регби бўйича Санкт-Петербург терма жамоаси Бош тренери Владимир Бусигин қуръа ташлашни ўтказди.

 "Бундай чемпионат болалар учун энг муҳим инсоний қадриятларга ўз садоқатлигини кўрсатишни ва катта ёшлиларда дунёқарашни ўзгартиришни жуда яхши имкониятни яратади. Уларга қараб ўзимни эсладим: уйинга ва бизни бирлаштираган футболга муҳаббат болаларда қанчалик кучли" - деб айтади Владимир Бусигин. 

Қуръа ташлаш натижасига кўрага олимпия тизими бўйича ўтказилган футбол дўстлик учун биринчи чемпионатида, сариқ дўстлик Терма жамоаси циан рангли дўстлик Терма жамоаси билан ўйнади, қизил дўстлик Терма жамоаси эса тўқ сариқ дўстлик Терма жамоасининг ёш футболчилари билан учрашди.

Оқ терма жамоаси Яшил терма жамоаси билан ўйнади, бинафша футболкаларда ўйнаган болалар кўк рангли терма жамоа билан учрашди. Бироз вақт ўтгач ярим финал учрашувлари ҳамда тўқ сариқ ва бинафша терма жамоалари ўртасида финал учрашуви ўтказилди. Бу матч дўстлик ва тенглик шиори остида бўлиб ўтди. Ўйин 4:3 ҳисоби билан Тўқ сариқ терма жамоаси спортчилари фойдасига ҳамда финал ҳуштакдан кейин дўстона қўл бериб кўриши билан тугади.

Финал ўйини иштирокчиларни ўзига хос мукофотлаш маросими «Газпром» ОАЖнинг "Футбол дўстлик учун" ижтимоий лоийҳаси бешинчи мавсуми мусобақа қисмининг энг юқори нуқтаси бўлиб чиқди. Жамоалар капитанлари бир-бирларини Россия Футбол Иттифоқининг медаллари, фаҳрий ёрлиқлар ва махсус мукофотлари билан тақдирларшди.

"Бутун дунёдан келган кўзи ёниб турган ёш болаларга қараш жуда завқлидир. Футбол дўстлик учун чемпионатида турли мамлакатлардан келган спортчилар уч кун ичида ҳақиқий жамоаларга бирлашишди. Болалар ғалаба учун катта ёшлиларга ўхшаб курашишди ва менинг фикрим бўйича уларни порлоқ келажак кутади" - деб изоҳлади Россия футбол Премьер-Лигасининг президенти Сергей Прядкин.

Якуний уйинда қатнашмаган ёш футболчилар "Футбол дўстлик учун" дастурининг қадриятларини қўллаб-қувватлайдиган бир қатор ўртоқлик учрашувларни ўтказишди. Ёш спортчиларга ишқибозлик қилиш учун мингдан ортиқ киши келди, уларнинг ичида машҳур футболчилар, жумладан дастурнинг Россия элчиси ваРоссия футбол бўйича терма жамоасининг энг яхши тўпурари Александр Кержаков ва миллий терма жамоа бош тренери Станислав Черчесов, етакчи халқаро спорт оммавий аҳборот воситаларининг 200 дан ортиқ журналистлари ва жаҳон футбол ассоциациялар вакиллари бор эди.

Орқага

GLOBAL MEDIA PARTNER

GENERAL MEDIA PARTNER

SPECIAL LANGUAGE PARTNER

LOCAL MEDIA PARTNER

This website uses cookies to enhance usage, for web analysis, advertising purposes and to integrate social media. You hereby give consent for this website or third-party suppliers to place cookies on your device. For more information please see our privacy policy