Login

usercockpit

Санкт-Петербургда "Футбол дўстлик учун" Бешинчи Халқаро болалар форуми бўлиб ўтди, унда жаҳоннинг 64 мамлакатларидан келган ёш футболчилар қатнашишди.

03.07.2017. Санкт-Петербург. Санкт-Петербургда FIFA ва FIFA 2018™ Жаҳон футбол чемпионати расмий ҳамкори - «Газпром» ОАЖнинг социал ташаббуси доирасида ўтказилган "Футбол дўстлик учун" Халқаро болалар форуми бўлиб ўтди. Бу тадбирда жаҳоннинг 64 мамлакатларидан келган 1000 дан ортиқ меҳмонлар қатнашишди - ёш футболчилар (болалар ва қизлар, жумладан ногиронлиги бор), етакчи халқаро оммавий аҳборот воситаларининг журналистлари, футбол юлдузлари, Олимпия ва Параолимпия ўйинлари чемпионлари, FIFA афсоналари, Россия Олимпия Қумитаси ва халқаро болалар ҳайрия жамғармалари раҳбарлари, футбол федерациялар бошлиқлари иштирок этишди. Дастурнинг энг муҳим қадриятлари тинчлик, тенглик ва соғлом турмуш тарзидан иборат.

"Футбол дўстлик учун" дастурининг Бешинчи мавсуми Европа, Осиё, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка вакилларини бирлаштириб, янги форматда бўлиб ўтди. Мавсум бошидаги қуръа ташлаш натижалари бўйича ёш футболчилар саккизта Халқаро Дўстлик терма жамоаларига танлаб олинди. Жамоалар футбол дўстлик учун Халқаро чемпионатида мавсумнинг якуний тадбирлари доирасида Санкт-Петербургда учрашишди.

2017 йилда ҳамма иштирок этувчи мамлакатларда Дўстлик эстафетасига - ёш футболчиларни ва ёш журналистларни танлаб олиш миллий босқичларига илк бор старт берилди. Иштирокчиларнинг натижалари ва номлари 25 апрелда Халқаро футбол ва дўстлик кунида эълон қилинди, бунда анъана бўйича дастур иштирокчиларига юз минглаб болалар ва катта ёшлилар шу кунни нишонлаш доирасида қўшилишди ва бир-бирларига дастурнинг расмий рамзини - Дўстлик билакузугини боғлаб қўйишди. 

Бешинчи мавсум давомида "Футбол дўстлик учун" дастурининг Халқаро пресс-центри ишлади, ёш журналистлар дастурнинг воқеаларини ўз мамлакатларида ёритишди - улар етакчи халқаро спорт оммавий аҳборот воситалари учун янгиликларни ва материалларни тайёрлашди, "Футбол дўстлик учун" халқаро Телевизион канали, ҳар кунги болалар газетаси, дастурнинг расмий радио-канали ва болалар интернет-ресурслар учун материаллар тузишда иштирок этишди. Материаллар 43 тилда тайёрланди. "Футбол дўстлик учун" Халқаро болалар социал дастурининг якуний тадбирлари бутун жаҳондан келган 2 мингдан ортиқ журналистлар ёритишди. 

Чемпионат ва Форумга тайёргарлик қилиш доирасида, бутун жаҳондан келган болалар ва катта ёшлилар уч кунлик спорт ва ўргатиш йиғинларда иштирок этишди. Улар учун ёш тренерлар раҳбарлигида футбол тренировкалари, жаҳон футбол юлдузларининг мастер-класслари, Тўққиз қадрият Мактабининг ўйин машғулотлари, Россия Олимпия Қумитаси раҳбарлари ва элчилари чиқишлари билан ўтган Олимпия Дарслари ўтказилди.

Анъана бўйича "Футбол дўстлик учун" якуний тадбирларнинг ҳамма ёш иштирокчилари футбол матчининг томошабинлари бўлишади. Кеча болалар FIFA Конфедерациялар Кубогининг финалидаги Чили ва Германия терма жамоаларини қўллаб-қувватлашди, бу ўйин «Санкт-Петербург» янги стадионида ўтказилди. 

"Биз ёш футболчилар энг асосий шахслар сифатида иштирок этадиган лойиҳани яратдик. Бизнинг ғоямизни кўпдан-кўп спортсменлар, журналистлар ва жамоат ташкилотлари қўллаб-қувватлади. Жорий йилда "Футбол дўстлик учун" дастурида мамлакатларнинг энг кўп миқдори - 64 си қатнашди. "Бу бутун дунёдан келган болаларга тенглик ва тинчликга ўз содиқлигини намойиш этишни ва аслида дўстлик ёш элчилари сифатида чиқишга имкон берди" - деб айтди ўз табриклаш сўзида «Газпром» ОАЖнинг Директорлар Кенгашининг Раиси Виктор Зубков.

"Биз FIFA 2018™ Жаҳон футбол чемпионати расмий ҳамкори - «Газпром» компаниясининг ўзига хос ташаббусини қўллаб-қувватлашга хурсандмиз. Бу форум - футбол қандай қилиб қизлар ва болаларга тенг имкониятларни яратиши бўйича жуда яхши мисолдир ва FIFAнинг вазифаси - бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан иборат" - деб айтди FIFA Бош Котиби Фатма Самура.

 

Маълумот учун

"Футбол болалар учун" Халқаро болалар ижтимоий лойиҳаси «Газпром» ОАЖ томонидан 2013 йилдан бери амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг мақсади — болалар футболини ривожлантириш, турли мамлакатлардаги болаларга турли маданият ва миллатларга толерантликни ва ҳурматни сингдиришдан иборат. Иштирокчилар қўллаб-қувватлаётган ва илгарига сураётган энг муҳим қадриятлар - бу дўстлик, тенглик, одиллик, саломатлик, тинчлик, содиқлик, ғалаба, анъаналар ва шон-шараф. 

Лойиҳанинг асосий ҳодисаси - бу ҳар йиллик "Футбол дўстлик учун" Халқаро болалар форуми, бу форумга бутун дунёдан ёш футболчилар келишади ва оммавий аҳборот воситалари вакиллари ҳамда машҳур футболчилар билан бутун дунёда қадриятларга риоя қилиш масалаларни муҳокама қилишади.

"Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг махсус мукофоти — Тўққиз қадрият Кубогидир. Бу ўзига хос спорт ўлжаси ва у ҳар йили лойиҳанинг қадриятларини ҳаётга тадбиқ этувчи ижтимоий ташаббусларни амалга оширилганлиги учун профессионал футбол клубларидан бирига топширилади. Ғолибни лойиҳанинг ёш элчилари "Футбол дўстлик учун" ҳамма иштирокчи мамлакатларида бўлиб ўтадиган овоз бериш йўли билан танлашади.

Ҳар йили лойиҳага бутун дунё бўйлаб минглаб қатнашчилар қўшилишади. Лойиҳани амалга ошириш давомида унинг географияси жиддий равишда кенгайди - 2013 йилдаги 8 давлатдан 2017 йилдаги 64 давлатгача. Юзлаб ёш футболчилар "Футбол дўстлик учун" ҳаракатининг ва унинг қадриятларининг ўз мамлакатларида элчилари бўлмоқда. "Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг рамзини - Дўстлик билагузугини бутун дунё бўйлаб 400 мингдан ортиқ болалар ва катта ёшлилар, жумладан машҳур спортчилар, журналистлар, артистлар, сиёсатчилар, турли мамлакатларнинг президентлари тақиб юришади.

2017 йилда лойиҳада қуйидаги мамлакатлар қатнашдилар: Австрия, Озарбайжон, Жазоир, Аргентина, Арманистон, Бангладеш, Беларусь, Бельгия, Болгария, Боливия, Бразилия, Буюк Британия, Венгрия, Венесуэла, Вьетнам, Гана, Германия, Греция, Дания, Миср, Индия, Ироқ, Эрон, Исландия, Испания, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Корея Республикаси, Латвия, Ливия, Литва, Македония, Мексика, Мозамбик, Нидерландлар, Норвегия, Покистон, Польша, Португалия, Россия, Руминия, Сербия, Сингапур, Словакия, Словения, Сирия, АҚШ, Тожикистон, Танзания, Туркманистон, Туркия, Украина, Уругвай, Ўзбекистон, Финляндия, Франция, Хорватия, Чехия, Швейцария, Эстония, Жанубий Африка Республикаси, Япония.

Лойиҳанинг бешинчи мавсуми янги форматда бўлиб ўтди. Турли мамлакатларнинг футбол клублари вакиллари бўлган жамоалар ўрнига ёш футболчилар саккизта байналмиллал терма жамоасига - Дўстлик жамоаларига бирлаштирилди. Саккиз футболчидан иборат жамоалар 12 ёшли болалар ва қизлардан, жумладан ногиронлиги бор болалар ва қизлардан тузилди. "Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг халқаро ташкилий қумитаси миллий футбол федерациялари билан биргаликда ҳар бир мамлакатдан биттадан вакилни танлашди.

Орқага

GLOBAL MEDIA PARTNER

GENERAL MEDIA PARTNER

SPECIAL LANGUAGE PARTNER

LOCAL MEDIA PARTNER

This website uses cookies to enhance usage, for web analysis, advertising purposes and to integrate social media. You hereby give consent for this website or third-party suppliers to place cookies on your device. For more information please see our privacy policy