Login

usercockpit

Энг муҳим инсоний қадриятларга содиқлик бутун дунё бўйлаб ўн минглаб одамларни бирлаштирди.

25.04.2017. Тинчликни, дўстликни, тенгликни ва соғлом турмуш тарзини илгари сурадиган, Халқаро футбол ва дўстлик кунига бағишланган тадбирлар бугун Европада, Осиёда, Африкада, Шимолий ва Жанубий Америкада бошланди. Ўн минглаб болалар ва катталар ўртоқлик учрашувларида, очиқ машғулотларда, флешмобларда, телемарафонларда ва спорт байрамларида иштирок этишмоқда. Иштирокчиларни бутун дунё бўйлаб машҳур футболчилар, тренерлар, телебошловчилар ва артистлар қўллаб-қувватлашмоқда. 

Футбол ва дўстлик куни илк бор 2014 йилда ФИФА ва УЕФА ёрдамида ўтказиладиган "Газпром" ОАЖнинг "Футбол дўстлик учун" Халқаро болалар ижтимоий дастури ёш элчилари томонидан эълон қилинди. Шу куни, тенглик, бошқа халқларнинг маданиятига ҳурмат ва тинч-тотув яшаш каби энг муҳим умуминсоний қадриятларга қўшилган ҳар бир одам қўлига кўк ва яшил рангли иплардан таркиб топган дўстлик билагузугини бойлайди. Билагузукнинг қўк ипи тинч осмон рамзисини, яшил ип эса ҳар ким фойдалана оладиган футбол майдонини билдиради. 

Шу йили дўстлик аргентиналик етакчи телевизион продюсери Хьюго Тинелли, Хитойдаги матбуот агентлигининг бош муҳаррири Ксю Ли, грециялик Олимпия ўйинлари беш карра ғолиби Димос Пирос, сербиялик машҳур тренер Миодраг Божевич, нидерландлик олий тоифали ФИФА ҳақами Кевин Блум дўстлик билагузукларини тақиб юришни бошлашди.

Тадбирларда машҳур футболчилар, жумладан сербиялик ҳимоячи Бранислав Иванович ва "Зенит" (Санкт-Петербург, Россия) футбол клуби ўйинчиси россиялик дарвозабон Юрий Лодигин, "Фейеноорд" (Роттердам, Нидерландлар) футбол клуби ўйинчиси голландиялик ҳужумчи Дирк Куйт қатнашишди. Афинадаги тадбирга Греция миллий терма жамоа таркибидаги 2004 йил футбол бўйича чемпионати ғолиби, ҳозирги кунда Грециядан Европарламент аъзоси Теодорас Загаракис ташриф қилди.

"Шу кун одамларга тенглик ва бир-бирини ҳурмат қилиш тамойилларига ўз тарафдорлигини кўрсатиш ва исбот қилиш зарур бўлган пайтига тўғри келгани жуда муҳимдир. "Футбол дўстлик учун" дастур бундай имконни беради ва у ёш авлод орқали одамларни уларнинг жинси, ёши ва жисмоний имкониятларига қатъиназар тинчлик ва дўстликка ўргатади. Покистон Футбол Федерацияси дастурга маҳаллий оператор сифатида таклиф этилганлигига жуда хурсандман. Мен биз ҳам қачондир мамлакатимизда финални ўтказишимиз ва бутун дунёдан болаларни таклиф этишимиз мумкин деб умид қиламан" - ўз фикрлари билан ўртоқлашди Фахад Хан (Покистон Футбол Федерацияси).

Маълумот учун

Халқаро футбол ва дўстлик куни 60тадан кўпроқ мамлакатларда, жумладан Россия, АҚШ, Бразилия, Хиндистон, Хитой, Германия, Франция, Жазоир, Сурия, Ироқ, Япония ва бошқа мамлакатларда нишонланади. Бу кун ўтказилиши давомида 400 мингда ортиқ киши байрам тадбирларига жалб қилинди. Турли йилларда Халқаро футбол ва дўстлик кунини юзлаб футболчилар қўллаб-қувватлашди: жаҳон футболи афсонаси Франц Беккенбауэр (Германия), Африка қитъаси тарихидаги энг кучли ҳужумчиларидан бири Дидье Дрогба (Кот д'Ивуар), Мадрид "Реали"нинг машҳур ҳимоячиси Мичель Сольгадо (Испания), Лондон "Арсенали"нинг собиқ уйинчиси Андрей Аршавин (Россия), миллий терма жамоасининг собиқ капитани Витор Байа (Португалия) ва бошқа футбол юлдузлари.

"Футбол болалар учун" Халқаро болалар ижтимоий лойиҳаси «Газпром» ОАЖ томонидан 2013 йилдан бери амалга оширилмоқда. Лойиҳа ҳар хил миллатларга, ҳар хил жинсга, ҳар хил жисмоний имкониятларга мансуб бўлган болаларни бирлаштиради. Дўстлик, тинчлик ва тенглик - бу энг муҳим қадриятларни "Футбол дўстлик учун" дастурнинг иштирокчилари илгари суришмоқда. Лойиҳанинг мақсади — болалар футболини ривожлантириш, турли мамлакатлардаги болаларга турли маданият ва миллатларга толерантликни ва ҳурматни сингдиришдан иборат. Иштирокчилар қўллаб-қувватлаётган ва илгарига сураётган энг муҳим қадриятлар - бу дўстлик, тенглик, одиллик, саломатлик, тинчлик, содиқлик, ғалаба, анъаналар ва шон-шараф.

Орқага

GLOBAL MEDIA PARTNER

GENERAL MEDIA PARTNER

SPECIAL LANGUAGE PARTNER

LOCAL MEDIA PARTNER

This website uses cookies to enhance usage, for web analysis, advertising purposes and to integrate social media. You hereby give consent for this website or third-party suppliers to place cookies on your device. For more information please see our privacy policy