Login

usercockpit

“Тўққиз қадрият” кубоги

“Тўққиз қадрият” кубоги- бу “Футбол дўстлик учун” дастурининг махсус мукофоти бўлиб, у ҳар йили Халқаро болалар форумида профессионал футбол клубларидан бирига топширилади. 

“Тўққиз қадрият” кубоги билан “Футбол дўстлик учун” дастурининг барча қадриятлари: дўстлик, тенглик, одиллик, соғлиқ, тинчлик, фидокорлик, ғалаба, анъаналар ва шон-шарафга энг кўп содиқлик учун мукофотлашади. 

“Тўққиз қадрият” Кубогига лойиқ футбол клуби уч босқичда танланади: “Тўққиз қадрият” Кубогини олиш учун зарур сифатларга эга жаҳондаги исталган футбол клуби учун халқаро овоз бериш, финалга чиққан клубларнинг рўйхатини шакллантириш, “Футбол дўстлик учун” дастурининг қадриятларини илгари сурувчи ёш элчилар сифатида чиқувчи дастур иштирокчилари томонидан ғолибнинг танланиши. Дастурнинг барча иштирокчилари ўзларининг фикрига кўра нафақат спортда, балки ижтимоий ташаббусларни амалга оширишда ҳам энг кўп ютуқларга эга клуб учун овоз берадилар.

Бу клуб – шунчаки футбол командаси эмас, балки ёш футболистлар ўрнак олишни истайдиган бир намуна ҳамдир. Болалар асосан вояга етганида ўзлари ўхшашни ва тенглашишни хоҳлайдиган катталарни танлайдилар. Болаларнинг эзгу ишлар ҳақидаги тасаввурини акс эттирадиган бу мукофот профессионал клубларни қўллаб-қувватлайди ва уларни келажакда ҳам бошқа инсонларга ёрдам беришга қаратилган ижтимоий ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишга илҳомлантиради.

2015 йилда “Тўққиз қадрият” Кубоги биринчи марта машҳур немис ҳайкалтароши Аким Риппергер томонидан “Футбол дўстлик учун” дастури учун ягона нусхада тайёрлаб берилди.

Кубок ноёб санъат асарини ўзида намоён этади. Қўлида футбол тўпи шаклидаги ер шарини ушлаб турган ёш футболчи фигураси кўринишидаги ҳайкал, ўсиб келаётган авлоднинг қўлидаги, ушбу авлод ишонадиган ва илгари сураётган қадриятларга боғлиқ бўлган келажакни ифодалайди. 

Биринчи “Тўққиз қадрият” Кубоги Учинчи “Футбол дўстлик учун” Халқаро болалар форуми доирасида “Барселона” футбол клубига топширилган эди. Клуб учун овоз берган болалар, клубнинг ёшлар футболини қўллаб-қувватлаши ва ривожлантириш бўйича ташаббусларини, шунингдек ривожланиб келаётган мамлакатларнинг ёш футболчиларига кўмагини қайд қилдилар. “Футбол дўстлик учун” Халқаро болалар форумининг ёш иштирокчилари мукофотни “Барселона” ФК нинг Вице-президенти Рамон Понтга топширдилар.

2016 йилда Аким Риппергер яна битта “Тўққиз қадрият” кубогини, худди шундай ягона нусхада тайёрлаб берди, у Миланда бўлиб ўтган Тўртинчи “Футбол дўстлик учун” халқаро форуми пайтида “Бавария” ФК га топширилди. Мукофотни клубнинг фахрий президенти Франц Беккенбауэр қабул қилиб олди.

Шунингдек 2016 йилда “Футбол дўстлик учун” дастурининг Тўртинчи мавсуми доирасида Сурияни ифода қилган “АЛЬ-ВАХДА” командаси ҳам “Тўққиз қадрият” кубогининг соҳибига айланди. Кубокни топшириш маросими Сурия, Дамашқда “Уч кун урушсиз” ҳужжатли фильмининг очиқ премьераси доирасида бўлиб ўтди. “АЛЬ-ВАХДА” командасининг футболчилари бу мукофотга “Футбол дўстлик учун” дастурининг қадриятларига содиқликлари ва ғалаба учун намойиш этган иродалари эвазига сазовор бўлдилар. 

2017 йилда ёш вакиллар “Тўққиз қадрият” Кубоги учун пойгада уч финал иштирокчисини танлайдилар. Ғолиб Санкт-Петербургда 2 июл куни Бешинчи халқаро болалар форумида эълон қилинади.

 

GLOBAL MEDIA PARTNER

GENERAL MEDIA PARTNER

SPECIAL LANGUAGE PARTNER

LOCAL MEDIA PARTNER

This website uses cookies to enhance usage, for web analysis, advertising purposes and to integrate social media. You hereby give consent for this website or third-party suppliers to place cookies on your device. For more information please see our privacy policy