Login

usercockpit

Иштирокчилар “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси ҳақида

 «Футбол дўстлик учун» болалар учун жуда ажойиб бир ташаббус! Кўпинча инсонлар бизнинг қобилиятларимизга муносиб баҳо беришмайди, лекин биз жиддий машқ қиламиз ва энг яхши ўйинчилар бўлиб ўз мамлакатимизни муносиб тарзда ҳимоя этишга ҳаракат қиламиз. Мен бизни танлаганингиз билан фахрланаман ва ўз тенгдошларим, ўз мамлакатларидаги энг яхши ўйинчилар билан учрашишни интизорлик билан кутмоқдаман, ҳамда Жазоирга ғалаба билан қайтишга умид қиламан”.

Лотфи Маджэр, 14 ёш, Жазоир, Жазоир

Жазоир, 2016 


Мана шундай муҳим турнирда “Бокани” “ифода қилиш” – ҳар қандай футболчи учун шон-шарафдир. Бутун дунёдан келадиган дўстлар билан танишиш зўр бир тажриба бўлади”.

Алексис Гонзалес, 14 ёш, Буэнос-Айрес, Аргентина

Аргентина, 2016


“Мен ўз тенгдошларим билан танишиш ва улар билан футбол майдонида беллашиш имкониятим борлигидан жуда бахтлиман. Катта бўлганимда, мен улар билан миллий терма жамоаларнинг мусобақаларида учрашаман ва биз биргаликда “Футбол дўстлик учун” турнирини эслаймиз”.

Рубен Мартиросян, 14 ёш, Ереван, Арманистон

Арманистон, 2016


“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси – бу афсонавий инсонлар билан танишиш учун ғаройиб бир имконият. Мен Франц Беккенбауэр каби машҳур футбол юлдузларини кўра олишимдан ғоят хурсандман, ахир у Форумда лойиҳанинг глобал вакили сифатида биз билан бирга бўлади, ва бизлар уни нафақат кўриш, балки у билан мулоқот қилиш имкониятига ҳам эга бўламиз!”

Андрей Потапенко, 14 ёш, Борисов, Беларусь
Лиссабон, 2014 йил 23 май.


 “Болалар учун сафар жуда самарали ўтди: улар бошқа маданиятлар билан танишди ва футбол – энг биринчи навбатда ўйин эканлиги, унда мунтазам равишда ғалаба қилиш шарт эмаслигини ўз кўзлари билан кўрдилар. Муҳими – сен майдонда учрашадиган инсонларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш”.

Элин Топузаков, мураббий, София, Болгария
Лиссабон, 2014 йил 24 май.


“Флуминенсе” ФК спортчиларни машқ қилдириш пайтида дунёдаги энг илғор услублардан бирини ишлатади: ўргатишга ялпи ёндашиш, чунки инсон қанчалик яхши инсон бўлса, у шунчалик яхши ўйинчи бўлишига уларнинг ишончлари комил. “Футбол дўстлик учун” дастурининг қадриятлари “Флуминенсе” ФК қадриятларига мос келади ва бу турнирда Бразилияни ифода қилишни шон-шарафга айлантиради, чунки у спорт учун ҳам, бутун дунёдаги болалар учун ҳам жуда катта аҳамиятга эга”.

Тиаго Мачедо, “Флуминенсе” ФК мураббийси, Рио-де-Жанейро, Бразилия

Бразилия, 2016


“Мен мана 10 йилдир-ки футбол ўйнайман. Мен ҳимоячиман, аниқроғи марказий ҳимоячиман ва профессионал футболчи бўлиш, Греция терма жамоасида ўйнаш ҳамда УЕФА чемпионлар лигасида ғолиб бўлишни орзу қиламан. Мен бугун шу ерда эканлигимдан бахтлиман. Энг муҳими- янги дўстлар орттириш, деб ўйлайман, чунки футбол мен учун дўстлик, биродарлик ва соғлиқни билдиради”.

Антонис Ойкономопулос, 15 ёш, Афина, Греция
Лондон, 2013 йил 25 май.


“Мен ўзимни жуда зўр ҳис қиляпман, чунки энди мен ақл-заковат ва меҳнатсеварлик мукофотланишини биламан. Муваффақият мен инглиз тилини яхши билишим ва саводли ёзишим борасидаги ишончимга ишонч қўшди. Ва мен бахтдан еттинчи осмондаман, чунки мен спортга бўлган қизиқишни ривожлантиришга ўз ҳиссамн қўша оламан. Мен бутун Европадан келадиган тенгдошларими билан танишишга ва Форумдан кейин ҳам улар билан алоқани сақлаб қолишга умид қиламан”.

Ана Зебек, 14 ёш, Цепин, Хорватия
Лиссабон, 2014 йил 23 май.


“Бу унутилмас дам олиш кунлари бўлди. Биз бу ажойиб шаҳарда ва ажойиб инсонлар билан вақтимизни жуда яхши ўтказдик. Бу ғаройиб шаҳарда мен ажойиб инсонларни учратдим, улар менинг дўстларимга айландилар, биз зўр ўйинни томоша қилдик, мухбир бўлиш менга жуда ёқди, чунки бу жуда қизиқарли машғулот. Мен бундай ҳисларни яна бошдан кечиришга умид қиламан”.

Валентин Пейз, 13 ёш, Таверни, Франция
Лиссабон, 2014 йил 24 май.


“Бизнинг мамлакатимизда футбол анъаналари жуда кучли. Мен катта бўлганимда ўз мамлакатим учун халқаро даражада ўйнашни хоҳлайман. Ҳозир эса шунча мамлакатдан келадиган болаларни бирлаштирадиган “Футбол дўстлик учун” Халқаро лойиҳасида Германияни ифода қилаётганимдан фахрланаман”.

Робин Флейк, 13 ёш, Гельзенкирхен, Германия
Лиссабон, 2014 йил 24 май.


“Ҳар хил мамлакатдан келган болалар билан учрашиш жуда ҳам зўр бўлди-да, бунинг устига жамоамиз болалари ҳам бир-бирини яхшироқ билиб олишди. Биз бу кунларни ҳеч қачон унутмаймиз, ва умид қиламан-ки, келгуси йилда “Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг бошқа иштирокчилари билан футбол ўйнаш имкониятига эга бўламиз!”

Марсель Ковач, 12 ёш, Будапешт, Венгрия
Лондон, 2013 йил 25 май.


“Бизнинг мамлакатимизда футбол жуда ҳам машҳур. Кўплаб Италия клублари ва ўйинчилари улкан муваффақиятларга эришган. Ва миллионлаб инсонлар бу ўйинга вафодор бўлганликлари учун ҳам айнан мана шундай бўлган деб ўйлайман. Бу йил жамоамиз “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида иштирок этаётгани, ва биз ҳар хил мамлакатлардан келган, футболни худди бизлар каби севадиган болалар билан учрашиш имкониятига эга эканлигимиздан ғоят бахтиёрман!”

Давид Палья, 14 ёш, Рим, Италия
Лиссабон, 2014 йил 24 май.


“Мен клубимизга “Футбол дўстлик учун” болалар ижтимоий дастурида иштирок этиш ва болаларни дастурнинг энг асосий қадриятлари: тенглик, дўстлик, одиллик, тинчлик ва бошқалар билан таништириш имкониятини тақдим этгани учун “Газпром” компаниясидан ғоят миннатдорман”.

Олег Холковский, ФК “Дордой” ФК ёшлар жамоасининг мураббийси, Бишкек, Қирғизистон

Қирғизистон, 2016


“Мен спорт маҳорати ва бошқа маданиятлар ҳамда миллатларга нисбатан ҳурмат жуда катта аҳамиятга эга деб ўйлайман. Инсон терисининг ранги қандай эканлиги ёки унинг қайси динга мансублиги мен учун муҳим эмас. Мени киришимли бўлганим ва бошқа инсонларга ёрдам беришни яхши кўрганлигим учун мени “Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг иштирокчиси сифатида танлашди”.

Тесса Храсхаус, 13 ёш, Алкмар, Нидерландия
Лиссабон, 2014 йил 24 май.


“Бизнинг жамоамиз “Газпром” компаниясининг Халқаро ижтимоий лойиҳаси- “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида иштирок эта олганидан жуда хурсандмиз. Бизнинг болаларимиз бошқа мамлакатлардан келган тенгдошлари билан танишиш ва улар билан ўз тажрибаларини ўртоқлашиш каби ғаройиб имкониятга эга бўлишди”.

Адам Кухарчык, мураббий, Варшава, Польша
Лиссабон, 2014 йил 24 май.


“Футбол дўстлик учун” Форуми пайтида биз фақат бошқа мамлакатлардан келган тенгдошларимиз билан мулоқот қилибгина қолмай, балки ҳақиқий турнирда иштирок ҳам этишимиз қандай яхши. Мен футбол майдонида 16 мамлакат жамоаларими билан учрашишимдан роса хурсандман!”

Филипе Суарес, 13 ёш, Лиссабон, Португалия
Лиссабон, 2014 йил 24 май.


“Футбол дўстлик учун” форуми оламни кўриш, УЕФА чемпионлар лигасининг финал ўйинини томоша қилиш, ва ниҳоят ҳақиқий профессионалларнинг ўйинидан завқ олиш имкониятини тақдим этади. Бу жуда зўр! Умуман олганда лойиҳа ҳар хил шаҳарлардан ва мамлакатлардан келган болалар билан дўстлашишга ёрдам беради. “Футбол дўстлик учун” менинг ҳаётимни ўзгартириб юборди. Мен ўзим учун ҳаммасини ҳал қилдим: футбол мен учун – фақат бир ҳавас эмас, ҳамма нарса унинг атрофида яратилади”.

Станислав Кутлияров, 14 ёш, Екатеринбург, Россия
Лиссабон, 2014 йил 24 май.


“Футбол дўстлик учун” Форумининг кўпчилик иштирокчилари профессионал футболда ўйнайдилар.Биз ҳаммамиз муваффақиятли футбол чўққиси ҳақида орзу қиламиз, ва биз учун энг муҳими – бу соғлиқ эканлигини тушунамиз!”

Марко Янкович, 13 ёш, Белград, Сербия
Лиссабон, 2014 йил 24 май.


“Мен тинчлик каби муҳим қадриятларни тарғиб этувчи “Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг иштирокчиси бўлганимдан жуда хурсандман. Биз ёшмиз, лекин биз ҳаммага ва ҳар кимга таъсир қиладиган нарсалар бор эканлигини тушунамиз. Ва биз бошқа мамлакатлардан келадиган, худди биз каби фикрлайдиган тенгдошларимиз билан учрашишни сабрсизлик билан кутиб қоламиз!”

Рок Фрезер, 13 ёш, Марибор, Словения
Лиссабон, 2014 йил 23 май. 


“Сурия ҳар доим ҳаётни, тинчликни ва футболни севадиган мамлакат бўлган. Ва бу биз учун футбол орқали ушбу глобал тадбирнинг барча иштирокчиларига бизнинг тинчлик даъватимизни етказишдек ажойиб бир имконият. Биз толерантлик ва ҳамжиҳатликда фаровон яшашни қўллаб-қувватлайдиган маданиятимизни муносиб тарзда ифода қилишга муяссар бўламиз деб умид қиламиз. Буни “Футбол дўстлик учун” дастурига таклиф қилинмасак амалга ошириш имконсиз бўлган бўлар эди, бунинг учун биз чексиз миннатдормиз”.

Қутайба ал-Рафой, Аль-Вада ФК матбуот-аташеси, Дамашқ, Сурия

Сурия, 2016


“Менинг ўғлим бутун масъулиятни ҳис қилган ҳолда “Галатасарой” футбол клубининг формасида Туркия байроғини кўтариб ўтганида мен фахрдан тўлиб тошдим. Биз сизга ва ўғлимга, менга ва бутун оиламизга мана шундай кучли таассуротлар олиш имкониятини берганларга ўз ташаккуримизни изҳор қиламиз. Обеннинг менга айтган биринчи сўзи шундай эди: “Ота, бу жуда ғаройиб бўлди!”. Биз “Газпром” компаниясига, “Галатасарой” футбол академиясига ва ёшлар футбол командасининг мураббийларига бизнинг қалбимиздан ўтган барча ҳис-туйғулар учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”.

Деха Сарачўғли, Обен Сарачўғлининг (иштирокчи) отаси, Истанбул, Туркия
Стамбул, 2014 йил 12 июн.


“Биз “Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг иштирокчилари бўлиш, кўпгина Европа мамлакатларидан келган кўплаб тенгдошларимиз билан танишиш ва футболни худди биз каби севадиган, ва кўп жиҳатлари билан бизларга ўхшайдиган янги дўстлар орттириш имкониятга эга бўлишдан бахтлимиз!”

 Евгений Архипов, 13 ёш, Киев, Украина
Лиссабон, 2014 йил 24 май.


“Биз футбол ўйнаймиз ва биламиз-ки ғалаба – бу биргаликдаги хатти-ҳаракатлар натижаси. Барча ўйинчилар майдонда бор куч-ғайратини ишга солишлари,лекин айни пайтда жамоада ва жамоа учун ўйнашлари керак. Бу ғалаба қозонишнинг ягона усули. “Футбол дўстлик учун” айнан мана шуни тарғиб қилади ва шунинг учун ҳам биз бу ердамиз”.

Луи Аннесли, 14 ёш, Лондон, Буюк Британия
Лиссабон, 2014 йил 24 май. 


“Биз мана шундай кенг кўламдаги дастурнинг бир парчасига айланганимиздан ҳаяжондаман. Биз учун Вьетнамни ифода қилиш ва бутун дунёдан келган ёш жамоаларга қўшилиш шон-шарафдир. Мен ва менинг жамоадаги дўстларим Вьетнам ёшлар жамоасини жаҳон футболига яқинлаштириш умидида бўлажак турнирга тайёрланиш учун жуда жиддий машқ қиляпмиз. Биз барчамиз яқин келажакда барча Вьетнам футболи ҳақида кўпроқ билиши, ва биз учун мана шу каби халқаро матчларда иштирок этиши учун кўпроқ имкониятлар пайдо бўлишига умид қиламиз”.

Нгуен На Мин, 13 ёш, Плейку, Вьетнам 

Вьетнам , 2016

 

GLOBAL MEDIA PARTNER

GENERAL MEDIA PARTNER

SPECIAL LANGUAGE PARTNER

LOCAL MEDIA PARTNER

This website uses cookies to enhance usage, for web analysis, advertising purposes and to integrate social media. You hereby give consent for this website or third-party suppliers to place cookies on your device. For more information please see our privacy policy